АҚШ ва Британия Исроилнинг учувчисиз самолётлари тизимини бузгани ҳақидаги баёнотлар ўз тасдиғини топмади

18.02.2016

Суриштирув натижалари АҚШ ва Буюк Британия Исроилнинг учувчисиз самолётлари тизимини хакерлик ҳужумлари орқали бузгани ҳақидаги баёнотларга зид бўлиб чиқди.

Ўтган ҳафтада АҚШ ва Буюк Британия бир неча ўн йилликлар мобайнида Исроилнинг учувчисиз самолётлари тизими ҳамда хавфсизлик тизимларини хакерлик ҳужумлари орқали бузгани ва айғоқчиликни амалга оширгани ҳақида эълон қилинган сенсацион баёнотлар ўз тасдиғини топмади.

Жумладан, бу борада Исроил Мудофаа вазирлиги томонидан махсус суриштирув ишлари олиб борилган бўлиб, унда қайд этилишича, Исроил ҳарбий ҳаво кучлари ёки Мудофаа кучларининг бирон бир махфий шифрланган тизимлари ҳеч бир шаклда издан чиқмаган.  Таъкидланишича, аввал жамоатчиликка ошкор этилган маълумотлар махфий бўлмаган.

 Манба: www.infosec.uz