Халқаро хавфсиз Интернет куни

09.02.2016

Февралнинг иккинчи сешанбаси (2016 йилда 9 февраль) – Халқаро хавфсиз Интернет куни

Февралда бутун дунё 2004 йилда Европа хавфсиз Интернет тармоғининг Insafe ташкилоти томонидан жорий қилинган Халқаро хавфсиз Интернет кунини нишонлайди.

Ўша пайтдан буён, ушбу кун Интернет фойдаланувчилари хавфсизлиги бўйича маҳаллий ва миллий миқёсдаги тадбирлар ташкил этилгани ҳолда нишонланиб келинади. Хавфсиз Интернет кунининг асосий вазифаси Интернет-хизматлари фойдаланувчилари ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи, шунингдек, Интернетдан хавфсиз ва масъулият билан фойдаланилиши юзасидан хабардорлик даражасини янада оширишни (айниқса болалар ва ёшлар ўртасида) мақсад қилган янги технологиялар яратувчи давлат тузилмалари, жамоатчилик ташкилотлари ҳамда бизнес-тузилмалар вакиллари ўртасида мустаҳкам диалог ўрнатишга қаратилган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, болалар учун виртуал хавфларни келтириб чиқарувчи асосий сабаблар – порнография мавжуд бўлган ёки зўравонлик ҳамда шафқатсизлик тарғиб қилнган материалларнинг барча учун очиқлиги, Интернет тармоғининг коммуникатив жиҳатдан ўзига хосликларининг яширин таъсирлари, дунё миқёсида “болалар ахлоқига салбий таъсир этувчи порнографик маҳсулотлар”ни тақиқлашнинг қонунчилик йўли билан мустаҳкамлаб қўядиган меъёрий ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги ҳамда ушбу йўналишда ҳуқуқ-тартибот органлари ва Интернет-провайдерлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг мукаммал эмаслигидир. 

Мамба: www.infosec.uz