Темир йўл чипталарини сотиб олувчилар учун янги мобил илова фаолиятини бошлади

23.02.2016

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти ўз мижозлари учун Android ва iOS операцион тизимининг платформаси асосида мобил иловаларни ишлаб чиқиб 2016 йил 23 февралдан мобил иловаларни ишга туширмокда.

Дастурнинг асосий ҳусусиятлари бу темир йўл чипталарини онлайн xарид килиш қобилиятини ўз ичига олади. Шу билан бирга, ушбу илова фойдаланувчиларга поездлар жадвалидаги ўзгаришлар хакидаги маълумотларни, шунингдек темир йўл транспорти соҳасидаги янгиликлар билан танишиш имкониятини беради.

Темир йўл чипталарини сотиб олиш жараёонида «UzCard» тизими тўлов меxанизми сифатида қўлланилади.

Жорий қилинаётган инновацион янгилик сезиларли даражада йўловчиларга кулайлик ва ҳизмат сифатини оширишига умид киламиз.

Иловалардан фоыдаланиш бо‘ыича батафсил ма’лумотни ва AndroidiOS мобил иловаларини шу ерда юклаш мумкин.

Манба: www.infocom.uz