Локал тармоқ хавфсизлигини таъминлаш ва бошқариш. Windows Server 2008R2/2012R2 операцион тизимини маъмурийлаштириш асослари

24.02.2016

“Ўзбектелеком” АК “Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази” (ТваПРМ) филиалида жорий йилнинг 22 мартидан 29 мартигача “Локал тармоқ хавфсизлигини таъминлаш ва бошқариш. Windows Server 2008R2/2012R2 операцион тизимини маъмурийлаштириш асослари” дастури бўйича ўқув курси ташкил қилинмоқда. Ушбу ўқув курсида “БКМ”, “БРМ” ва “ТТТ” филиалларидан 2 нафардан, “ТваПРМ”, “ТШТТ”, Тошкент, Наманган ва Сирдарё филиалларидан 1 нафардан локал тармоқ администраторлари иштирок этиши режалаштирилган.

Манба: www.infocom.uz