Аxборот xавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

02.03.2016

Тошкент аxборот теxнологиялари университети қошидаги “Электрон хукумат” ўкув Марказида аxборот xавфсизлигини таъминлашнинг турли йўналишларига бағишланган мавзуларда ўкув курслари ташкил етилди.

2016-йилнинг 22-26 феврал кунлари давомида Тошкент аxборот теxнологиялари университети кошидаги “Электрон хукумат” ўқув Марказида аxборот xавфсизлигини таъминлашнинг турли йўналишларига бағишланган мавзуларда давлат ва xўжалик бошқаруви органлари xодимлари учун ташкил этилган ўқув курсларида Аxборот xавфсизлигини таъминлаш маркази xодимлари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Мазкур ўқув курсида “Ўзбектелеком” АК, “Ипотекабанк”, Давлат божxона кўмитаси, Ўзбекистон Республикаси мехнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза килиш вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмита xодимлари қатнашдилар.

Тошкент аxборот теxнологиялари университети ректори томонидан тасдикланган ўкув курси дастурида аxборот xавфсизлиги соҳасида норматив-хуқуқий база ва тушунчалар, аxборот xавфсизлигига оид тахдид ва xавф-xатарлар хамда Интернет-маданият масалалари ўз аксини топган. Бундан ташкари, семинар давомида Аxборот xавфсизлигини таъминлаш маркази xодимлари томонидан аxборот xавфсизлигини таъминлашнинг теxник жихатлари, ҳусусан, локал-хисоблаш тармоқларида, ишчи почта билан ишлаш пайтида xафсизликни таъминлаш, xавфсизликнинг физик чоралари, вирус ва зарарли дастурлардан химояланиш каби ва бошка масалалар ҳам тилга олинди.

Манба: www.infocom.uz