Хакерлар Alibaba Group компанияси “булут” хизмати фойдаланувчиларининг 20 млн. аккаунтларига ҳужум уюштирган

11.02.2016

Хакерлар Taobao Интернет-магазини 20 млн.га яқин аккаунтларини бузишган

Хитойда хакерлар Alibaba Group компанияси “булут” хизмати фойдаланувчиларининг 20 млн. аккаунтларига ҳужум уюштирган. Мазкур компания “Taobao”нинг энг йирик ҳажмдаги майдончаларидан ҳисобланади. Ушбу хабарни маҳаллий ахборот агентликлари Хитойнинг мазкур фирмаси вакиллари маълумотларига таянган ҳолда тарқатган. 

Хитойнинг Alibaba Group – Интернет-хизмати раҳбарияти яқиндагина уларга тегишли бўлган тармоқнинг 20 миллиондан кўпроқ фаол саҳифалари хакерлар ҳужумига учраганини маълум қилган эди. Шунингдек, манбанинг таъкидлашича, компания мутахассислари Интернет бузғунчиларининг ҳужумини дастлабки босқичдаёқ аниқлашга эришганлар. Шу аснода хизматнинг барча фойдаланувчиларига паролни алмаштириш зарурлиги ҳақидаги огоҳлантириш юборилган.

Ҳозирда Alibaba Group вакиллари  ички ишлар органлари ходимлари билан фаол ҳамкорлик қилаётгани маълум қилинган. Полиция хабарларига кўра, хакерларнинг мазкур Интернет-хизматига нисбатан йўналтирилган ҳаракатлари дастлаб ноябрь ойида аниқланган. Яқинда бўлиб ўтган ҳодисадан сўнг, полиция Alibaba Group компаниясига ҳужум уюштирган бузғунчиларни қўлга олишга муваффақ бўлган.

Мамба: www.infosec.uz